“ДХР”да яна икки британияликка айблов эълон қилинди
Айбланувчилар кўрсатма беришдан ва тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган.
Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикасида Буюк Британия фуқароси бўлган ёлланма ҳарбийлар Дилан Ҳилл ва Эндрю Ҳиллга нисбатан айблов эълон қилинди.
«Ҳозирда британиялик ёлланма аскарлар Дилан Ҳилл ва Эндрю Ҳиллга нисбатан суриштирув олиб борилмоқда. Уларга ҳам илгари судланган уч нафар ёлланма аскарга нисбатан қўйилган моддалар татбиқ этилмоқда. Тергов давом этмоқда, айблов эълон қилинди»,— деди Донецк ахборот агентлиги суҳбатдоши.
ТАССнинг хабар беришича, айбланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, терговчилар уларнинг жиноят содир этганлигига оид далилларни олиши лозим.
Хабарда айтилишича, айбланувчилар кўрсатма беришдан ва тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган.
9 июн куни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси суди британиялик Шон Пиннер ва Эйден Аслин ҳамда марокашлик Иброҳим Саадунга нисбатан ўлим жазоси ҳукмини чиқарганди. Улар “ДХР”да ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида тайёргарликдан ўтишда айбдор деб топилди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024