«Yangi O'zbekiston ko'chasi» ишбилармонлик маркази ташкил этилмоқда - Президент қарори
Президент “Янги Ўзбекистон кўчаси йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қуйидагилар:
- Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган бош режага мувофиқ "Yangi O'zbekiston ko'chasi" ишбилармонлик марказини ташкил этиш ҳамда унинг ҳудудида хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари, савдо ва кўнгилочар мажмуалар, сайилгоҳлар ҳамда кўп қаватли турар жойларни барпо этиш;
- Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг “Yangi О'zbekiston ko'chasi" ишбилармонлик марказини ташкил этиш учун Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан иловага мувофиқ, танланган жами 241,93 гектар, шундан 198,12 гектар суғориладиган ер майдони ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктлари шаҳар ва посёлкалар қурилиши ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган Автомобиль йўли бўйи инфратузилмасини ривожлантириш дирекцияси" "Yangi O'zbekiston ko'chasi" ишбилармонлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси" деб қайта номланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда "Yangi O'zbekiston ko'chasi" ишбилармонлик маркази ҳудудида барпо этиладиган лойиҳа объектларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги подстанция қуриш учун “Тошкент шаҳар электр тармоқлари" АЖга (кўпайтирувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда ижара тўлови энг кам ставкасида) ижарага бериш шарти билан Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур ер участкасини ажратиш масаласини Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда лойиҳа объектлари қурилиши мўлжалланган ҳудуддаги мавжуд кўп йиллик дарахтларга шикаст етказмасдан бошқа жойга кўчириб ўтказади ҳамда уларни келгусида сақлаб қолиш учун зарур агротехник тадбирларни амалга оширади ва парваришлаш чораларини кўради.
Мавзуга оид
12:00 / 08.11.2024
Янги Ўзбекистон кўчасида Tracker-2 ёниб кетди
20:47 / 10.09.2024
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасидаги ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди
11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди
13:52 / 09.08.2024