Ўзбекистон | 09:34 / 04.07.2022
15064
1 дақиқада ўқилади

«Бу синовни оғир-босиқлик, аҳиллик билан ортда қолдириш керак» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

3 июл куни Нукус шаҳрида Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Вазирлар Кенгаши раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдан кейин президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги «Саманбай» овул фуқаролар йиғинига бориб, ёшуллилар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда содир бўлган ташвишли воқеаларни бутун халқ чуқур дард ва изтироб билан қабул қилгани, бу синовни оғир-босиқлик, аҳиллик билан ортда қолдириш кераклигини таъкидлаган.

Одамлар буни тасдиқлаб, Қорақалпоғистоннинг донишманд эли бундан буён ҳам ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг бирлигига, оғизбирчилигига асосланган муқаддас қадриятларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшашига ишонч билдирган.

Мавзуга оид