Ўзбекистон | 15:28 / 04.07.2022
5248
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти  Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар бўйича ўз муносабатини билдирди.

«Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти  Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси жорий йилнинг 1 июлида содир бўлган конституцияга зид ҳаракатлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралайди ҳамда барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни сақлаш тарафдори эканини маълум қилади.

ШҲТ МАТ ижроия қўмитаси Қорақалпоғистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувлик ва кўпмиллатли Ўзбекистоннинг барча халқлари тинч-тотув яшаши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдиради» – дейилади баёнотда.

Мавзуга оид