Иқтисодиёт | 16:13 / 07.07.2022
11857
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар курси 10 900 сўмдан ошди

Ўзбекистонда доллар курси мустаҳкамланиши давом этмоқда.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,43 сўмга кўтарилиб, 10 912,30 сўмни ташкил қилди. Евро 6,42 сўмга қимматлаб, 11 138,18 сўм бўлди.

Рубл 3,62 сўмга ошиб, 172,46 сўм бўлди. 

Доллар курси қаторасига учинчи кун мустаҳкамланди, бундан аввал ушбу валюта курси 27,73 сўмга кўтарилиб, 10 887,87 сўмни ташкил қилганди.

Мавзуга оид