Жамият | 17:00 / 08.07.2022
11689
4 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар танлови – "ТИҚХММИ" МТУда сизни нималар кутяпти?

Фото: ТИҚХММИ матбуот хизмати

Ташкил этилганига қарийб бир аср бўлаётган "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети ҳамон ўз мақомини сақлаб турибди.

ХХ асрнинг 30-йилларида Ўрта Осиёда ер-сув ислоҳотлари бу борада мутахассисларга талаб катталигини кўрсатди. Натижада 1934 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ташкил этилади.

Айни пайтда университетда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

  1. Сув хўжалиги ва мелиорация
  2. Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш
  3. Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш
  4. Кишлок хўжалигида инновацион техника ва технологияларни қўллаш
  5. Ерни масофавий зондлашда инновацион технологиялар
  6. Гидроэнергетика
  7. Гидротехника курилиши
  8. Муқобил энергия манбалари
  9. Мехатроника ва робототехника
  10. Сунъий интеллект
  11. Ахборот тизимлари ва технологиялари
  12. Механика ва математик моделлаштириш
  13. Юриспруденция
  14. Туризм
  15. Статистика
  16. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
  17. Иктисодиет
  18. Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти
  19. Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили
  20. Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва бошка йуналиш ва мутахассисликлар буйича кадрлар тайёрланади.

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва бошка йуналиш ва мутахассисликлар буйича кадрлар тайёрланади.

Бугунги кунда университетнинг кундузги ва сиртқи йўналишида 6000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Шундан 5401 нафари кундузги бакалавриат ва 454 нафари магистратура йўналишларида, 3282 нафари сиртқи бакалавриатда таълим олишмоқда. Ўтган ўқув йилида қарийб 15 мингга яқин абитуриентлар ҳужжат топширган ва бир ўринга 6,8 талабгор тўғри келган.

Магистратура босқичида эса:

Туризм (фаолият турлари бўйича);

Гидроэнергетика;

Биоиқтисодиёт;

Трансчегаравий сув ва ер муносабатлари ҳуқуқи;

Аэрокосмик технологиялар ва барқарор ривожланиш (қишлоқ ва сув хўжалигида) йўналишларида ўқишни давом эттириш мумкин.

Университетда жами 500 дан зиёд профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс беришади.

Улар орасида 77 нафари фан доктори (DSc) ва профессор, 191 нафари эса фан номзоди (PhD) ва доцентлардир. Шунингдек, уларнинг 32 нафари дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида PhD (фалсафа доктори ёки фан номзоди) ёки DSc (фан доктори) каби илмий даражаларга эга бўлишган.

Дунёнинг 91 та давлати билан Меморандумлар ва 7 та қўшма таълим дастурлари имзолангани эса хорижда ўқиш орзусидаги абитуриентлар учун айни муддао. Бу мамлакатлар орасида Германия, АҚШ, Нидерландия, Словакия, Россия, Белорусия, Украина, Австрия, Венгрия, Чехия, Франция, Испания, Полша каби кўплаб мамлакатларни кўриш мумкин.

Бундан ташқари “ТИҚХММИ” МТУ талаба ва магистрантларига 78 нафар хорижлик профессор-ўқитувчилар таълим беришади. Муассасада 253 нафар чет эллик талабалар ҳам таҳсил олишмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети Ўзбекистондаги энг яхши университет деб қайд этилди. Чунки бу ерда таҳсил олаётган талабалар эришаётган ютуқлар шундай натижага эга.

"ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети ёшларга ўзини намоён қилиш учун барча имкониятларни яратади. Бу олий таълим муассасаси талабалари сафида бўлишни истаганлар учун айни пайтда қабул давом этмоқда.

Батафсил маълумотни университет сайтидан олиш мумкин.

Мавзуга оид