Янгиер шаҳар ҳокими вафот этди
Янгиер шаҳар ҳокими Хўжаев Илёр Ахмад ўғли бетоблик туфайли вафот этган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Илёр Хўжаев 1977 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2009 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Илёр Хўжаев 2016 йилдан буён Янгиер шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. Унгача, Гулистон шаҳар ва Боёвут тумани Молия бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, Навоий шаҳрига 16 йил ҳокимлик қилган Бахтиёр Ҳамдамов, Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Абдураҳимов ва Миришкор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Бекзод Боборажабов вафот этганди.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024