Ўзбекистон | 11:21 / 15.07.2022
10103
1 дақиқада ўқилади

Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон конституцияси олтмишдан ортиқ моддасини қамраб олади. Унда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш каби кўплаб нормалар белгиланмоқда. 

Давлат қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини, тадбиркорлик ривожланиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, ҳалол рақобат ҳимоя қилинишини, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаш, тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақлиги белгилаб қўйилмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштиришга, парламент ваколатларини кучайтиришга, фуқаролар қонунчилик жараёнидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган нормалар акс этмоқда. 

Мавзуга оид