Ўзбекистон | 13:35 / 15.07.2022
5143
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси номи ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси мажлисида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Foto: Shutterstock

Қонун лойиҳасида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунга “гендер аудит” ва “комплекс гендер ёндашув”ни гендер тенгликни таъминлаш янги механизмлари сифатида киритиш таклиф этилмоқда.  

“Гендер аудит вазифалари” ва “гендер аудитни ўтказиш тартиби” махсус моддаларда белгиланмоқда. “Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси” номи “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси” номига ўзгартирилмоқда.

Депутатлар айтишича, мазкур таклифлар қонунчиликка киритилиши хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш механизмларини кучайтиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мавзуга оид