Хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилмоқда.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш (хориждан)” бўлими орқали амалга оширилади.
Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Мавзуга оид
10:08 / 15.07.2024
ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
13:11 / 18.05.2024
Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
14:38 / 16.05.2024
Жисмоний тарбия университетига 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
11:25 / 10.05.2024