Ўзбекистон | 17:45 / 20.07.2022
14792
2 дақиқада ўқилади

Нукус яқинида “итлар қабристони” топилди

Нукусда 100 дан ортиқ ит ва мушуклар оммавий тарзда ўлдирилган. 

Фото: Меҳр ва Оқибат

“Меҳр ва Оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш нодавлат нотижорат ташкилоти директори номига нукуслик фуқаролардан ҳайвонларнинг оммавий тарзда, шафқатсизларча ўлдирилиши бўйича жамоавий ариза тушган.

Ҳайвонлар ҳуқуқлари фаолларининг хабар беришича, 22–23 июнь кунлари Нукусдаги ҳайвонларни тутиш хизмати ҳудудидан 150 га яқин ит ғойиб бўлган. Ҳайвонларни боқиш ва суғориш учун келган кўнгиллиларининг сўзларига кўра, хизмат ходимлари итларнинг ғойиб бўлишини уларнинг шаҳар ташқарисига қўйиб юборилгани билан изоҳлаган.

Аммо 7 июль куни Нукус яқинида жойлашган полигондаги чуқурдан 100 дан ортиқ ўлик итлар (мушуклар ҳам бор) топилган. Ҳайвонларнинг оғзи ва панжалари сим билан боғланган, таналарида кўплаб яралар ҳам бўлган.

“Меҳр ва Оқибат” ташкилоти ушбу ҳолатни ўрганиш, айбдорларни топиб, қонунга мувофиқ жазолашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамда прокуратурага мурожаат қилган.

Мавзуга оид