Жаҳон | 16:50 / 21.07.2022
16668
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага ғарб қирувчи самолётлари етказиб берилиши мумкинлигини билдирди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиғи генерал Чарлз Брауннинг айтишича, самолётлар Киевга ҳам АҚШдан, ҳам бошқа ғарб давлатларидан етказилиши мумкин.

Фото: Reuters

Америка расмийлари Украинага ғарб ҳарбий авиацияси етказиб берилишини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда 20 июл, чоршанба куни Колорадодаги Аспен хавфсизлик форумида журналистлар саволларига жавоб берар экан, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи генерал Чарлз Браун айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, гап АҚШдан ҳам, бошқа Ғарб давлатларидан ҳам самолётлар ҳақида кетмоқда.

Брауннинг сўзларига кўра, аввало украиналиклар айнан нимага умид қилаётганини тушуниш керак. Сўнгра, деди генерал, нафақат АҚШнинг, балки Украина хавфсизлигини таъминлашдан манфаатдор бўлиши мумкин бўлган иттифоқчи ва ҳамкорларининг имкониятларини ўрганиш зарур. Америка техникасидан ташқари, Швециянинг JAS 39 Gripen, Франциянинг Rafale ва Европанинг Eurofighter қирувчи самолётларини етказиб бериш мумкин, деб ҳисоблайди штаб раҳбари. Шу билан бирга, у Украина қанча қирувчи самолётларни қабул қилиши мумкинлигини ҳозирча аниқлай олмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Браун совет қирувчи самолётлари ҳақида ҳеч қандай гап йўқлигини таъкидлади, чунки улар учун эҳтиёт қисмларни олиш қийинроқ. Унинг сўзларига кўра, етказиб беришлар орасида Россияда ишлаб чиқарилган ускуналар аниқ бўлмайди. Генерал, шунингдек, АҚШ ва бошқа бир қатор ғарб давлатлари украиналик учувчиларни тайёрлаш имкониятларини ўрганаётганини айтди. 

Украина президенти Володимир Зеленский бир неча бор ғарб давлатларига ҳарбий самолётлар етказиб беришни сўраб мурожаат қилган. 

Мавзуга оид