Андижонда 10 метрлик канализация қудуғига тушиб, ҳушини йўқотган икки киши қутқарилди
Кеча, 21 июль куни соат 13:45 да Андижон шаҳар Й.Отабеков кўчасида жойлашган чуқурлиги 10 метр бўлган ерости қувури (канализация)га 2 нафар фуқаро таъмирлаш мақсадида тушиб, чиқа олмаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган вақтда қудуқ ичига тушган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотгани маълум бўлган.
Қутқарувчилар тезкорлик билан махсус қутқарув анжомлари ёрдамида уларни қудуқдан олиб чиқиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам орқали даволаш муассасасига юборилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги канализация қудуқларига ўзбошимчалик билан тушиш ҳаёт учун хавфли экани ҳақида эслатиб ўтган. Билдирилишича, бу фақат мутахассислар томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Мавзуга оид
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
09:50 / 11.09.2024