Ўзбекистон | 10:55 / 23.07.2022
14170
2 дақиқада ўқилади

«Ёшлар дафтари»га киритилганларга қандай ёрдам турлари кўрсатилиши маълум бўлди

“Ёшлар дафтари”га киритилганларга айрим ёрдам турлари кўрсатилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (1,2 млн сўмгача) берилади;

ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМ 4, бир ойдан икки ойгача БҲМ 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМ 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади;

тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ 7,5 млн сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади;

республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатлари бир қисми қоплаб берилади;

ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун 15 млн сўмгача миқдорда қоплаб берилади.

Мавзуга оид