Жаҳон | 15:05 / 24.07.2022
37108
6 дақиқада ўқилади

Донбасснинг ўққа тутилаётган шаҳарлари, Киевда карамзор ўртасида қолган танк. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 151-куни. Сўнгги маълумотлар:

  • 23 июл куни Россия Одесса портига қанотли ракеталар учирди — бу украин ғалласини Қора денгиз портлари орқали олиб чиқиш бўйича келишув тузилишидан бир кун ўтмай содир бўлди.  БМТ, Евроиттифоқ ва АҚШ портга йўлланган зарбани қоралади.
  • Аввалига Россия расмийлари ва ҳокимият органлари ҳодисага шарҳ беришмади, аммо кейин Давлат думаси депутати ва телебошловчи Евгений Попов ҳамда ТИВ спикери Мария Захарова портга айнан РФ қўшинлари томонидан зарба йўлланганини тасдиқлашди, аммо зарбалар ҳарбий инфратузилмага йўллангани айтилди.
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ғарб Россия билан тинчлик музокаралари кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москвага қарши санкциялар иш бермаган, Киев эса урушда ғолиб бўла олмайди.
  • Украинанинг ишғолдаги Херсон ва Запорижжя областларида Россияга қўшилиш учун референдум ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари тузилмоқда.
  • Украиналик журналист Денис Казанский ВГТРК ҳарбий корреспонденти Александр Сладков Луҳанск областида бир кишини уриб кетганини айтди, авария гувоҳлари алоқага чиқмай қўйган. Сладков барчасини рад этмоқда.
  • IMAX корпорацияси Россиядан кетмоқда. Мамлакатда унинг 50 дан ортиқ кинозаллари қолади.

Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив

Бекетов номидаги Харкив шаҳар хўжалиги миллий университетининг ташқи кўриниши, бино россияликлар шаҳарни навбатдаги марта ўққа тутиши чоғида шикастланган. Фото: Abdullah Unver / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкивлик аёллар ҳужумга учраган бинодан мушукни олиб чиқмоқда. 23 июл куни Харкив Россия томонидан яна бир бор ўққа тутилди.
Abdullah Unver / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Харкивда россияпараст ташвиқот билан шуғулланишда гумонланган шахсни қўлга олиш учун келган.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Гумонланувчининг қўлга олиниши. Апрел ойи охиридаёқ УХХ коллаборационизм ва шу каби бошқа жиноятларда гумонланган 400 нафарга яқин киши қўлга олингани ҳақида хабар қилганди.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкивдан жанубдаги украин аскари. Шаҳар расмийлари Россия оккупация режасидан воз кечмаганини айтиб келмоқда.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Харкив яқинидаги фронт чизиғида танк замбараги стволини тозалашмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Симферопол

Симферополликлар Росгвардиянинг Украинадаги урушда бўлиб қайтган «Беркут» махсус бўлинмаси (Қрим) жангчиларини қутламоқда
Сергей Мальгавко / ТАСС
«Беркут» махсус бўлинмаси жангчиларини кутиб олишга чиққан Давиденко номидаги Дон мактаби кадетлари. Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС
Украинадаги урушдан қайтган «Беркут» жангчилари. Фото: Сергей Мальгавко / ТАСС

Одесса 

Одесса портига россияликлар ракетаси келиб тушиши оқибатларига қарши курашаётган ўт ўчирувчи. Украина Россияни украин ғалласини Қора денгиз портлари орқали олиб чиқиш бўйича келишувдан 24 соат ўтмай туриб Одесса портини ўққа тутишда айблади.
Joint Forces of the South Defence / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Бахмут устида кўкка ўрлаган қора тутун устуни. Бахмут ва Северск орқали украин қўшинларининг иккинчи мудофаа чизиғи ўтган, июн ойи охирида украин ҳарбийлари Северодонецк ва Лисичанскдан чекингач, шу чизиқ бўйлаб мудофааланмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассдаги олдинги чизиқда кетаётган Украина қуролли кучлари ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин армияси ҳарбийси Донбассдаги олдинги чизиқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинанинг Донецк области Бахмут районидаги Авлиё Покровское қишлоғи қабристони, бу қишлоқ Донбассдаги фронт чизиғида қолган.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийси ракета зарбасидан вайрон бўлган мактаб ҳудудидан чиқиб келмоқда. Северск шаҳри — россиялик ҳарбийлар йўлидаги навбатдаги шаҳар, у Лисичанскдан 10 километр ғарбда жойлашган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Киев области

84 ёшли Вера Копил Буча яқинидаги Макаров посёлкасида ўз қизи билан. Уй россияликлар томонидан берилган зарбалар вақтида жиддий шикастланган. Посёлка оккупация қилинган вақтда, оила ертўлада яшириниб жон сақлаган.
Volodymyr Tarasov / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

 

Великая Димерка посёлкасидаги томорқада қолган рус танки минораси. Посёлка март ойи охирида икки ҳафта мобайнида ишғол остида бўлган. Уруш вақтида бу ерда 200 дан ортиқ уй вайрон қилинган. Фото: Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид