ДХХ Сурхондарёда 50 млн сўмга қотилликка буюртма берган шахсни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати 50 миллион сўмга қотилликка буюртма берган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида яшовчи 66 ёшли М.А. ўз қариндошини ўлдириш учун термизлик А.Б.га мурожаат қилган.
У ўзининг тенгдоши бўлган қариндошини ўлдириб бериш эвазига А.Б.га 50 миллион сўм ваъда қилган.
Жорий йилнинг 24 июль куни Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратура тезкор ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, М.А. олдиндан келишилган пулдан аванс ҳисобида 1,8 миллион сўмни “киллерга” бераётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Мавзуга оид
17:25 / 04.11.2024
Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида беш нафар адвокат қўлга олинди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024