Ўзбекистон | 15:46 / 29.07.2022
12303
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга совуқ қуроллар катта партиясини олиб киришга уриниш ҳолати аниқланди

862 миллион сўмлик совуқ қуролларни олиб кириш режаси амалга ошмади.

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали республикага кириб келган “Ман” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. 
      
Андижон вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, ўтказилган божхона кўриги натижасида юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862 млн 880 минг сўмлик 5839 дона 14 хилдаги турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид