Жаҳон | 20:22 / 29.07.2022
43418
1 дақиқада ўқилади

"Қумтор" олтин кони ниҳоят Қирғизистон тасарруфига ўтди

Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Улан Жусуповга "Қумтор Голд Компани" ва "Қумтор Оперейтинг Компани" компанияларининг 100 фоиз акциялар пакети "Киргизалтин" ОАЖга ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар пакети топширилди. 

Фото: Kumtor.kg

"Қумтор" олтин кони Қирғизистон тасарруфига ўтди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 29 июл куни Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида "Қумтор" олтин кони Қирғизистон тасарруфига ўтганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Улан Жусуповга "Қумтор Голд Компани" ва "Қумтор Оперейтинг Компани" компанияларининг 100 фоиз акциялар пакети "Киргизалтин" ОАЖга ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар пакети топширилди. 

Қумтор конини ўзлаштириш билан 1990-йиллар бошидан бери Канаданинг «Centerra Gold Inc.» корпорацияси шуғулланиб келганди.

Мавзуга оид