Ўзбекистон | 10:19 / 01.08.2022
17888
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимда Дилшодбек Каримов иш бошлаган.

Дилшодбек Каримов

Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Каримов Дилшодбек Абдумаликович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Дилшодбек Каримов 1980 йилда Қўрғонтепа туманида таваллуд топган. 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида қатор ташкилотларда ишлаган. Жумладан, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қорасув шаҳар ҳокими. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Дилшодбек Каримов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 11 феврал кунидан ушбу лавозимда ишлаган Отабек Турсунов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан олинганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид