Сурхондарёда электр таъминоти корхонаси раҳбари 1500 доллар пора билан қўлга тушди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида тадбиркордан 1500 доллар талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. «М.М.» МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига МЧЖ раҳбари У.Р.дан пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 1500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
14:28 / 18.09.2024
“Водород сулфиди юқори концентрацияда сизиб чиқиши кузатилмади” – Эковазирлик
13:34 / 18.09.2024