Спорт | 02:00 / 11.08.2022
12569
2 дақиқада ўқилади

«Реал» «Айнтрахт»ни мағлуб этиб, Европа Суперкубоги соҳибига айланди

Фото: Реал Мадрид

 

Финландия пойтахти Ҳелсинки шаҳрида УЕФА Суперкубоги доирасидаги «Реал» ҳамда «Айнтрахт» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

ЕЧЛ ғолиби ва Европа лигаси соҳиби ўртасидаги ўйинда испан клуби немис жамоасидан устун келди. Биринчи бўлимда Давид Алаба ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Карим Бензема иккинчи голни киритиб, ўйин тақдирини ҳал қилди – 2:0.

Шу тариқа, Карло Анчелотти мураббийлигидаги мадридликлар Европа Суперкубогини ҳам қўлга киритиб, янги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Бу «қироллик клуби» тарихидаги 5-УЕФА Суперкубоги сифатида тарихга кирди. 

УЕФА Суперкубоги. 10 август (чоршанба)
Реал Мадрид – Айнтрахт Франкфурт - 2:0

Ҳелсинки, «Олимпия» стадиони.
Голлар: 1:0 – 37 Алаба, 2:0 – 65 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Рюдигер, 85), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Родриго, 67), Кроос (Тчуамени, 85), Каземиро, Вальверде (Камавинга, 76), Бензема, Винисиус Жуниор (Себальос, 85).
Айнтрахт Ф – Трапп, Туре (Аларио, 70), Ндика, Тута, Ленц, Роде (Гетце, 58), Соу, Камада, Линдстрем (Коло-Муани, 58), Кнауфф, Борре.

Мавзуга оид