Жаҳон | 14:24 / 13.08.2022
5863
2 дақиқада ўқилади

Украинанинг Чорноморск портидан дон ортилган яна икки кема йўлга чиқди

Fulmar S юк кемаси 12 минг тонна маккажўхори билан Чорноморскдан Искендерунга жўнаб кетди. Бундан ташқари, 3 минг тонна кунгабоқар уруғи бўлган Thoe кемаси Текирдоғга йўл олди, дея хабар берди Туркия Мудофаа вазирлиги.

Фото: Picture Alliance

Дон ортилган яна иккита кема Украинанинг Чорноморск портидан жўнаб кетди. Украина ва РФнинг Туркия билан келишиб олган «дон йўлаги» доирасида Барбадос байроғи остидаги Fulmar S ва Маршалл ороллари байроғи остидаги Thoe юк кемалари жўнаб кетди, деб хабар қилди Туркия Мудофаа вазирлиги 13 август, шанба куни Twitter’да. 12 минг тонна маккажўхори бўлган биринчи кема Искендерунга, иккинчиси - 3 минг тонна кунгабоқар уруғи бўлган кема Текирдоғга йўл олди, дейилади маълумотда.

Шу билан бирга, Туркия маҳкамаси кун давомида Украинага янги дон партиясини сотиб олиш учун кема жўнаши кутилаётганини маълум қилди. 

Кеча Черноморск ва Южнийдан Украина озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган яна иккита кема чиқиб кетиб, Туркия ва Эронга йўл олди. Умуман олганда, август ойи бошидан бери Украина Қора денгиз портларини 16 та кема тарк этди, улар урушдан вайрон бўлган мамлакатдан 450 минг тоннага яқин озиқ-овқат олиб чиқди. 1 август куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиққан биринчи кема Одессадан жўнаб кетди. Сьерра-Леоне байроғи остидаги, жўхори ортилган Razoni қуруқ юк кемаси Ливанга йўл олди ва эртаси куни Истанбулда текширувдан ўтди. 

Июль ойи охирида Истанбулда Россия ва Украина БМТ раҳбари Антониу Гутерриш воситачилигида уруш бошланганидан бери денгиз портларида тўсиб қўйилган миллионлаб тонна Украина ғалласини экспорт қилиш муаммосини ҳал қилиш бўйича келишувларни имзолади. Россия ва Украина ўртасидаги келишув биргаликда тузилмаган, аксинча, томонларнинг ҳар бири Туркия ва БМТ билан алоҳида ҳужжат имзолаган. Шартнома имзоланганидан бир кун ўтмасдан Россия Одесса денгиз портига ракета ҳужумини амалга оширди. 

Мавзуга оид