Ўзбекистон | 11:05 / 13.07.2023
8738
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда дон омборидан 18 тонна ортиқча юкни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган машина аниқланди

Текшириш чоғида “КAМAЗ”да 18 минг 400 килограмм ортиқча юк борлигини аниқлаган.

Фото: Миллий гвардия

Самарқанд вилоятида қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан 18 тоннадан ортиқ маҳсулот қўриқ остидаги корхона омборидан олиб чиқилаётгани фош этилди.

Жорий йилнинг 7 июль куни соат 20:15 да қўриқлаш хизмати ходимлари “Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти омборидан чиқиб кетаётган “КAМAЗ” русумли автомашинани текширган.

Миллий гвардия хабарига кўра, текшириш чоғида “КAМAЗ”да 18 минг 400 килограмм ортиқча юк борлигини аниқлаган, шунингдек, МЧЖга қарашли “КAМAЗ” ҳайдовчисида тегишли ҳужжатлар бўлмаган. 

Шундан сўнг, Самарқанд вилояти қўриқлаш бошқармаси раҳбариятига корхона омборидан 18 тоннадан ортиқ маҳсулотни ноқонуний равишда олиб чиқишга уриниш ҳақида хабар берилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид