Ўзбекистон | 12:48 / 16.08.2022
6088
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий судларга ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбурияти юкланиши мумкин

Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Маъмурий суд ишларини юритишни “суд фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга иш ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мўлжалланган.

Судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмагани сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш каби нормалар ҳам ўз аксини топган.

Мажлисда депутатлар томонидан лойиҳадаги айрим моддаларни маромига етказиш зарурати борлиги айтилди. Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.

Мавзуга оид