Ўзбекистон | 11:51 / 17.08.2022
8727
1 дақиқада ўқилади

Департамент Олмазор тумани бўлими ходими 2000 доллар билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати прокуратура идораларидаги ноқонуний ҳолатларнинг олди олди.

Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Олмазор тумани бўлими ходими тадбиркорга тегишли МЧЖ учун банкдан жами 1 млрд 200 млн сўм кредит пул маблағи ажратилишида ёрдам беришини айтган.

Қайд этилишича, ходим буни амалга ошириб бериши эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

У кейинчалик МЧЖга банк томонидан 750 млн сўм кредит пул маблағи ажратилгани боис тадбиркордан 3000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид