Ўзбекистон | 09:58 / 17.08.2022
4203
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортига багаж учун янги юк аравачалари келди

Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олди. 

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, бугунги кунда учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилган.

Бир ой олдин Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган эди. 

“Abadiya Trade хусусий корхонаси олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузган ҳолда ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ва барча юк аравачаларини олиб кетган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Uzbekistan Airports бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачаларини Тошкентга олиб келишга, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлган.

Айни пайтда «Тошкент» аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари келтирилиши айтилган.

Мавзуга оид