Ўзбекистон | 13:27 / 19.08.2022
12249
1 дақиқада ўқилади

Юридик техникумларга кириш тест синовлари 25 августда бўлиб ўтиши кутилмоқда   

Юридик техникумларга кириш тест синовлари 2022 йил 25 августда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлиги юридик техникумларига кириш тест синовлари 2022 йил 25 август куни стадион ва хиёбонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ДТМ расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

Мавзуга оид