Жамият | 11:50 / 21.08.2022
12859
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Iphone сотиб олиш учун қалбаки доллар берган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида телефон сотиб олиш учун қалбаки доллар берган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ю.Ю. (муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган) қалбаки валюталарни ўтказиш мақсадида С. ишончига кириб, унга тегишли 2 дона Iphone телефонини 2550 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, эвазига унга 51 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюрани бергани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:14 / 12.08.2024
Ойналари синган Gentra — Навоий кўчасида кўп қаватли уй фасадидаги мармарлар кўчиб тушяпти
22:12 / 05.08.2024
Apple болалар учун смарт-соат чиқаради
09:15 / 12.07.2024
Тошкентдаги 2 мингдан ортиқ хонадонда газ таъминоти вақтинча ўчирилади
16:03 / 13.06.2024