Иордания Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни бекор қилди
Ўзбекистон элчихонаси томонидан олиб борилган музокаралар натижаси бўйича Иордания мамлакатдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти амалга оширилишига қўйилган чекловларни бекор қилди.
Ўзбекистон экспортёрларидан гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ пиёз каби маҳсулотларни Иордания бозорида сотиш учун уларни зараркунандалардан тегишли тартибда тозалаш талаб этилади.
Энди ўзбек гилосларини Иордания ҳудудига экспорт қилиш учун фитосанитария гувоҳномасига қўшимча тасдиқловчи банд киритилган бўлиб, унга биноан жўнатма Pseudomonas syringae pv.syringae ва Quadraspidiootus pernicious зараркунандаларидан холи эканини кўрсатиш ҳамда Цельсий бўйича 0,5 даража совуқ- 05 даража илиқ ҳароратда 20 кун давомий равишда музлатиш етарли ҳисобланади.
Дипломатия миссияси Ўзбекистон тадбиркорларини яратилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда араб мамлакатлари бозорида муносиб ўрин эгаллашга чақирган.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
18:05 / 20.09.2024