Жаҳон | 10:04 / 25.08.2022
15931
2 дақиқада ўқилади

Навалний яна жазо изоляторига жойлаштирилди

Навалнийни ЖИЗОга жўнатилишига унинг бир неча сония давомида қўлларини орқасида тутмагани сабаб бўлган.

Фото: Picture Alliance

Алексей Навалний беш кунга жазо изоляторига жўнатилди, бу ҳақдаги ёзув 24 август, чоршанба куни мухолифатчининг ижтимоий тармоқларида пайдо бўлди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у бир неча сония давомида қўлларини орқасида ушлаб турмагани учун жазо изоляторига жўнатилган. «Буюртма аниқ Москвадан келган. Ҳатто Россиянинг ЖИЗО қамоқхонаси меъёрларига кўра, 3 сония давомида қўлларни орқада тутмаслик бунга сабаб бўла олмас эди», деб ҳисоблайди Навалний. 

Аввалроқ, Навалний август ойида ҳам жазо изоляторига юборилган эди. Бунга иш халатининг юқори тугмаси ечиб қўйилгани сабаб бўлган. 

Алексей Навалний февраль ойи бошида Москванинг Симоновский туман суди «Ив Роше» иши бўйича унга чиқарилган шартли ҳукмни ҳақиқий 3,5 йиллик қамоқ жазосига ўзгартиргани учун озодликдан маҳрум этиш жойларига жўнатилди. Расмий сабаб - мухолифатчи жазони ижро этиш комиссиясига ҳисобот бериш учун белгиланган кунларда келмаган. Аммо, у 2020 йил августидан бошлаб, «Новичок» билан заҳарлангани ҳамда Германияга даволаниш учун олиб кетилганидан сўнг, умуман инспектор ҳузурига келишни тўхтатган. 

Навалний ва унинг адвокатлари судга мухолифатчи жисмоний жиҳатдан инспекторнинг олдига бориш имконига эга бўлмаганини билдирган, сабаби у Германия клиникаларидан бирида аввал стационар, кейин эса амбулатор даволанган ва бу ҳақда жазони ижро этиш инспекциясини хабардор қилган. 

22 март куни суд Алексей Навалнийни «фирибгарлик ва судни ҳақорат қилиш» иши бўйича тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Лефортово судининг сайёр мажлиси Навалний «Ив Роше» иши бўйича жазо муддатини ўтаётган Покровдаги 2-сонли колонияда ўтказилди. Прокурор Надежда Тихонова унга 13 йиллик жазо муддати берилишини сўради. Навалний 14 июнь куни ИК-6’га ўтказилди.

Мавзуга оид