Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчининг хотини вафот этди
Ғаллаоролда Kia Bongo русумли машина йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 25 август куни соат 1:00 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани Хонимқўрғон ҚВП ҳудудидан ўтган 1036-километрида одам ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлган.
Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи шахс Kia Bongo русумли машинаси билан Самарқанд йўналиши бўйлаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Андижон туманида яшовчи шахс бошқарувида бўлган Isuzu юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда Kia Bongo ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Унинг турмуш ўртоғи ҳодиса жойида вафот этган.
Аввалроқ, Жиззахда Cobalt машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzu машинасининг орқа қисмидан урилган ва оқибатда ҳайдовчининг хотини вафот этганди.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024