Жаҳон | 17:29 / 01.09.2022
23205
2 дақиқада ўқилади

Машҳур тиктокер Ҳаби Лейм Ўзбекистондан совға олди

Италиялик видеоблогер ва дунёдаги энг машҳур тиктокер Ҳаби Лейм Ўзбекистондан совға олди.

Фото: Видеодан кадр

Ҳаби Лейм тегишли видеони 31 август куни Instagram аккаунтида жойлаштирди. Видео Youtube’да ҳам тарқалди.

«Раҳмат, Ўзбекистон», дейди Ҳаби Лейм. 

Ичига адрас солинган қутида тиктокерга турли хил мева ва сабзавотлар, жумладан олма, помидор, редиска, қалампир, «Оқ Ҳусайни» навидаги узум ва бошқалар юборилган. Умуман, Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва сабзавотлар қутидан жой олди. Посилка жўнатишни ким уюштиргани ҳозирча номаълум. 

Шу йилнинг ёзида италиялик блогер Ҳаби Лейм дунёдаги энг машҳур тиктокерга айлангани маълум бўлди. Ҳозирда унинг 149,1 миллион обуначиси бор. 

Ҳаби Лейм 2020 йилда Туриндаги фабрикада пандемия туфайли ишлаб чиқариш молиявий қийинчиликларга дуч келгани оқибатида ишини йўқотганидан сўнг TikTok’га видео жойлаштира бошлаган. 

Ҳозир блогер 22 ёшда, у пародияли клипларни сўзсиз ёзади ва машҳур лайфхакларни рад этиб чиқади. 

«Контентимнинг энг қизиқарли қисми бу - сукунат. Овозсиз комедия дунёда ҳамма тушунадиган тилда гапиради», деди Лейм Vogue журналига берган интервьюсида. 

Мавзуга оид