Эрдўған ва Путин Самарқандда озиқ-овқат бўйича келишувни муҳокама қилиши мумкин
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Эрдўған ва Владимир Путин 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида озиқ-овқат бўйича келишувни муҳокама қилишлари мумкин.
Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб, РИА «Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ, чоршанба куни Путин Ғарб Украина ғалласининг кўп қисмини Африкадаги муҳтож мамлакатларга эмас, балки ўз давлатларига экспорт қилаётгани сабабли дунё мисли кўрилмаган гуманитар фалокатни бошдан кечириши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия президенти билан ушбу йўналишдаги чекловларни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
«Ҳа, бу мавзу муҳокама қилинади», деди дипломатик манба икки давлат раҳбарларининг Самарқандда кутилаётган учрашуви кун тартибида озиқ-овқат бўйича келишув бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан.
22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди.
Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина дони, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан олиб чиқиб кетишни назарда тутади.
Мавзуга оид
12:57
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
07:55
WP: Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024