Ўзбекистон | 08:09 / 08.09.2022
3305
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Хитойдан 15 минг тонна чой олиб келинди

Хитойдан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистонга 2022 йил январь-июль ойларида Хитойдан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида чой етакчилик қиляпти – 15,1 минг тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1,8 минг тонна мандарин ва 627 тонна олма ҳам олиб келинган.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • ўсимлик ёғи – 532 тонна;
  • какао ва шоколад – 458 тонна;
  • маккажўхори – 446 тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 161 тонна;
  • балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 41,4 тонна.

Мавзуга оид