Ўзбекистон | 10:08 / 10.09.2022
7863
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қозоғистон фавқулодда ва мухтор элчиси Дархон Сотиболдини қабул қилди.

Фото: УзА

Учрашувда элчининг Ўзбекистон – Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Вазир Д.Сотиболдини Туркистон вилояти ҳокими лавозимига тайинлангани билан табриклаб, унга касбий фаолиятида муваффақият тилади.

Томонлар турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболини муҳокама қилдилар.

Элчи Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда қўллаб-қувватлагани ва яратилган шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди.

У, шунингдек, дўст бўлиб қолиш баробарида Ўзбекистон – Қозоғистон алоқасини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид