Ўзбекистон | 07:38 / 12.09.2022
32676
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ саммитида хизмат қилувчи автомобиллар учун вақтинчалик махсус авторақамлар жорий этилди

15–16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Саммит ўтказиладиган кунлари Самарқанд шаҳрининг айрим марказий кўчаларида ҳаракатлар чекланиши аввалдан эълон қилинган эди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрига кириб ўтувчи халқаро аҳамиятдаги автомагистраллар орқали ҳаракатланиш айланма йўллар орқали ташкил этилиши аввалдан белгилаб қўйилган.

Самарқанд шаҳрида ўтадиган саммитда 15 та давлат етакчилари, халқаро ташкилотларнинг делегациялари иштирок этишади. Шу сабабли, делегациялар кортежини олиб юрувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи автотранспорт воситаларига вақтинчалик давлат қайд этиш авторақамлари жорий этилган.

Бу авторақамларда қайси ҳудудга мансуб эканлигини билдирувчи рақамли кодлар жойлаштирилмаган. Унинг ўрнига ШҲТ эмблемаси туширилган.

Фони оқ бўлган SSS ва SSP серияли авторақамларда ДЙҲХХ хизмат машиналари, шунингдек, делегация аъзоларини олиб юрувчи автобус ва минибусларга ажратилган.

Кўк фонли, SCO серияли авторақамлар тақилган автомашиналар делегация аъзолари учун хизмат қилишади.

Шунингдек, фони сариқ бўлган авторақамлар ҳам саммитда хизмат қилувчи айрим автомашиналар учун ажратилган.

Мавзуга оид