Жаҳон | 15:49 / 12.09.2022
15041
2 дақиқада ўқилади

Херсондаги маъмурият «раҳбари ўринбосари» ўлими ФХХ томонидан саҳналаштирилган бўлиб чиқди

Август ойи бошида Нова Каховканинг россиялик «раҳбари ўринбосари» Сергей Гура ўлдирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, «қотиллик» Россия махсус хизматлари томонидан саҳналаштирилган.

Фото: Adobestock

Херсон области Нова Каховка оккупацион «маъмурияти» икки ходимининг қотиллиги Россия махсус хизматлари томонидан ҳақиқий суиқасдларнинг олдини олиш мақсадида уюштирилган, деб хабар берди 12 сентябр, душанба куни «Биринчи канал». Гап «маъмурият»нинг «раҳбар ўринбосари» Виталий Гура ва телеканал шаҳар «полиция бошлиғи ўринбосари» деб атаган Сергей Томко ҳақида кетмоқда.

Гуранинг суиқасд натижасида вафот этгани ҳақидаги хабарлар 6 август куни пайдо бўлди. РИА «Новости» агентлиги полда қон тўкилган шахсий уйдан олинган кадрларни намойиш этди. Томко ўлдирилгани ҳақида маълумот 8 июль куни олинган. 

«Биринчи канал»нинг сюжетида айтилишича, Томко ва Гурага ҳақиқий суиқасдни Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) ходими Иля Бондарчук масофадан туриб тайёрлаган. У суиқасд уюштириш учун боғланган маҳаллий аҳоли, гўёки ФХХ назорати остида у билан гаплашган. Натижада Россия махсус хизматлари гўёки «диверсия гуруҳининг Қрим ячейкаси» аъзоларини аниқлаб, қўлга олган.

«Биринчи канал»нинг сюжети ФХХ 12 сентябр куни эрталаб УХХ Херсон области ва Қримда тайёрлагани айтилаётган қатор терактларни тўхтатгани ҳақида эълон қилганидан кейин чиқди. Украина Хавфсизлик хизмати ҳозирча ФХХ айбловларига изоҳ бермади. 

Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида Россия билан ҳамкорлик қилаётган амалдорларга нисбатан мунтазам равишда суиқасдга уринишлар амалга оширилмоқда. 

Мавзуга оид