Фото: Эрон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Самарқанд аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган майдонда Эрон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.
Икки мамлакат етакчилари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Эрон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар фахрий қоровул олдидан ўтиб, ҳарбий хизматчиларни қутладилар. Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари қатнашди.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг музокаралари бошланди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқади. Музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланади.
Иброҳим Раисий Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024