Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Явон ГЭСни қуриш масаласини кўриб чиқди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябр куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди.
Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва президент раҳбарлигида Самарқандда рўй берган янгиланишларни алоҳида қайд этди.
Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилот халқаро нуфузини юксалтириши таъкидланди.
Президентлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини қайд этди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиёт турли тармоқларида, жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбарлари мамлакатлар ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа - Явон ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Мавзуга оид
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
19:03 / 09.08.2024
Имомали Раҳмон Марказий Осиё келажаги учун умумий позицияни шакллантириш кераклигини айтди
22:20 / 20.06.2024
Тожикистон президенти ҳайитлик йиғиш ва миллийликка ёт либосларни тақиқловчи қонунни имзолади
20:07 / 09.05.2024