Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини баҳолаш услубиёти эълон қилинди
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш услубиёти лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини жорий этишдан кўзланган мақсад улар касбий фаолиятида юқори натижаларга эришишини рағбатлантириш орқали давлат органи фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ҳисобланади.
Давлат органида баҳолаш қуйидаги изчиллик асосида амалга оширилади:
- фаолият самарадорлигини баҳолаш бўйича давлат органига юклатилган вазифа ва функциялар, давлат дастурлари ва назорат режалар ҳамда топшириқлардан келиб чиққан ҳолда давлат органи энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК)ни ишлаб чиқиш;
- давлат органи ЭМСКни “занжир услуби” асосида тақсимлаш орқали давлат фуқаролик хизматчиси индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш;
- ЭМСКга эришилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш.
ЭМСК натижаларига кўра рағбатлантириш ва таъсир чоралари қўлланади. ЭМСК мақсадли ва амалдаги натижалари мунтазам равишда ягона электрон платформага киритиб борилиши таъминланади.
Баҳолаш тизими асосий тамойиллари:
- мувофиқлик – баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси индивидуал ЭМСКнинг давлат органи ЭМСК билан ўзаро боғлиқ бўлиши;
- ишончлилик – баҳолаш амалдаги натижаларини тегишли фактлар билан тасдиқлаш имкони мавжуд бўлиши;
- шаффофлик – маълумотлар келиб чиқиш манбасини текшириш имкони яратилиши;
- адолатлилик – ЭМСК мавжуд имконият ва ваколатларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилиши, баҳолаш ва унинг натижалари бўйича қўлланиладиган рағбатлантириш ва таъсир чоралари одилона бўлиши, яъни ходимларни натижадорликка йўналтириши керак.
Давлат фуқаролик хизматчиси ЭМСК қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- аниқ, прогноз қилинаётган натижа ва кутилаётган ижобий ўзгаришлар аниқ белгиланиши;
- ўлчанадиган, муайян шартли бирликларида ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланилишини назарда тутиши;
- эришиш мумкинлиги, прогноз қилинаётган параметрлар мавжуд ресурс ва ваколатлар билан мувофиқ бўлиши;
- вақт чегараси мавжудлиги, эришиш аниқ муддатлари белгиланиши;
- компетентлиги, ЭМСК давлат фуқаролик хизматчиси белгиланган вазифалари ва жавобгарлиги доирасида бўлиши;
- мақсадлилиги, давлат органи стратегик мақсадларига эришишга йўналтирилгани.
Мавзуга оид
10:35 / 14.03.2024
Самарадорлик кўрсаткичи «қониқарсиз» бўлган мансабдорларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади
10:16 / 14.03.2024
Ижро органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилади
10:25 / 13.09.2022
Ўзбекистон ҳудудлари қишлоқ хўжалиги тармоғидаги техник самарадорлик баҳоланди
08:27 / 06.09.2021