Ўзбекистон | 11:18 / 20.09.2022
3015
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россияга 1,7 минг тонна лимон етказиб берди

Ўзбекистон 2,7 минг тонна лимон экспорт қилган.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон 2022 йил январь-август ойларида 7 та хорижий давлатга қиймати 2,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,7 минг тонна лимон экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, лимон экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 85 тоннага камайган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 1,7 минг тонна;
  • Қозоғистон – 636 тонна;
  • Қирғизистон – 303 тонна.

Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти – 1,1 минг тонна; 
  • Хоразм вилояти – 511 тонна; 
  • Тошкент вилояти – 374 тонна; 
  • Наманган вилояти – 227 тонна.

Мавзуга оид