Қуёш панелларини чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ:
қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган Solar cluster кластери доирасида инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати тасдиқланади;
мазкур лойиҳаларни жойлаштириш учун “Чироқчи” ЭИЗдаги (Қашқадарё вилояти) ер участкалари белгиланган бошланғич нарх 10 фоизи миқдоридаги нарх билан электрон онлайн-аукционга чиқарилади;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва йирик саноат корхоналари томонидан муқобил энергия манбаларини лойиҳалаштириш ва қурилмаларни харид қилиш давлат харидлари электрон тизимида маҳаллий корхоналар орасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра ишлаб чиқарувчиларга олдиндан тўлов шартисиз “фьючерс” контрактлари асосида амалга оширилади.
Фьючерс контрактига кўра сотувчи товарни (активни) шартнома тузилган пайтдаги нарх бўйича келгусида етказиб бериш мажбуриятини олади.
Инвестиция лойиҳалари рўйхатида 5 та компания кўрсатилган бўлиб, лойиҳалар умумий қиймати 38,7 млн доллар миқдорида баҳоланади. Лойиҳалар доирасида 500 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
21:10 / 22.10.2024