Ўзбекистон | 09:38 / 26.09.2022
5798
2 дақиқада ўқилади
Ҳукумат «Ўзавиация»нинг асосий вазифаларини тасдиқлайди
“Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низомга кўра, агентлик фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини, ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон авиация маъмурияти функциясини амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятида Транспорт вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Қуйидагилар агентлик асосий вазифалари ҳисобланади:
- ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишлари, парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида ҳавода ҳаракатланишга хизмат кўрсатиш ташкил этилишини ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилиш;
- Ўзбекистон фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш орқали ҳаво кемалари йўловчилари ҳамда экипаж аъзолари ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш;
- парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
- фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини олиб бориш;
- халқаро ташкилотларда Ўзбекистон фуқаро авиацияси манфаатларини ифода этиш.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
09:20 / 09.09.2024