Реэкспорт товарлари учун айрим импорт декларацияларини тақдим этиш бекор қилинди
Реэкспорт қилинган товарлар учун реэкспорт қилинган мамлакатда расмийлаштирилган импорт декларациясини тақдим этиш амалиёти бекор қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев маълум қилди.
Қайд этилишича, божхона қийматини аниқлашнинг битим қийматига оид усул, яъни биринчи усул бўйича Ўзбекистонга реэкспорт қилинган товарлар учун реэкспорт қилинган мамлакатда расмийлаштирилган импорт декларациясини тақдим этиш амалиёти бекор қилинди.
Хавфларни бошқариш тизимида божхона юк декларацияси “сариқ” ва “қизил” йўлакка йўналтирилганида қўшимча сўраб олинадиган ҳужжатлар мунтазам тарзда сўраб олинмайди.
Эндиликда қўшимча ҳужжатлар товар божхона қиймати охирги 90 календар кун ичида 1-усулда расмийлаштирилган худди шундай товар божхона қийматидан паст бўлса, сўраб олиниши мумкин. Агар 90 кун ичида бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, 180 кунлик муддат бўйича солиштирилиши мумкин.
Эндиликда божхона қийматини белгилаш учун асос сифатида фойдаланилаётган божхона юк декларацияси рўйхат рақамини божхона қиймати декларациясида кўрсатишнинг ўзи етарли. Божхона ходими божхона органлари ахборот тизимида яратилган имконият орқали декларация тартиб рақамидан фойдаланган ҳолда барча зарур ҳужжатларни мустақил текшириши мумкин.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
21:00 / 23.10.2024
Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди – муҳим бандлар
19:11 / 15.09.2024
Британия бош вазири рафиқасига берилган совғалар сабаб тергов қилиниши мумкин
20:38 / 18.05.2024