Ўзбекистон | 09:21 / 27.09.2022
2948
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга импорт цемент асосан Тожикистондан олиб кириляпти
Ўзбекистонга 8 ойда 1,5 млн тонна цемент импорт қилинган.
2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 62,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,5 млн тонна цемент импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 423 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар орасида Тожикистон етакчилик қиляпти – 625 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 458 минг тонна;
- Қозоғистон – 409 минг тонна;
- Туркманистон – 11,5 минг тонна;
- Эрон – 9,8 минг тонна;
- Хитой – 1,4 минг тонна;
- Россия – 850 тонна.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024