Ўзбекистон | 17:00 / 28.09.2022
10705
2 дақиқада ўқилади

Pure Milky – табиий сут маҳсулотлари, табиий ҳаёт учун

Фото: Pure Milky

Pure Milky – табиий сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания. Ташкилот 3000 гектарли хусусий ферма, 8000 бош зотдор сигир, 500 дан ортиқ меҳнаткаш ходим ва Европа стандартларига мос заводга эга. Компания ҳозирда кунига 100 тоннагача табиий сут маҳсулотини қайта ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларнинг қувончли кундалик ҳаётига ҳисса қўшмоқда.

Сифат назорати емдан бошланади

Сигирларнинг соф сут беришлари учун табиийки, уларнинг емиши юқори сифатли бўлиши лозим. Pure Milky ана шундай сифатли ем учун ўтни ўз яйловларида етиштиради.

Зотдор сигирлар

Компаниянинг 8000 бошдан ортиқ зотдор сигирлари Германия, Голландия ва Дания каби давлатлардан келтирилган. Сигирларнинг ўртача вазни 700-800 килограмм бўлиб, ҳар бир сигир кунига 30 литргача сут беради.

Фото: Pure Milky

Европа стандартларига мос

Pure Milky маҳсулоти ва маҳсулот ишлаб чиқариш технологиялари Ўзбекистон ва Европа стандартига тўлиқ мос келади. Замонавий ускуналар Италия, Германия ва Болгария каби ривожланган давлатлардан келтирилган.

Фото: Pure Milky

Лаборатория текшируви

Оқ кийим ва бахилалар – Pure Milky ходимларининг кунлик формаси. Улар тозалик ва гигиенага шифокорлардек аҳамият беришади. Лабораториядаги мутахассислар эса маҳсулотларга бактериялар тушиб қолмаганини қайта ва қайта текширадилар.

Фото: Pure Milky

Биринчи истеъмолчи — дегустаторлар

Барча текширувлардан ўтган маҳсулотларни эса сифат назорати бўлими мутахассиси, микробиология бўлими бошлиғи, лаборатория етакчиси, маркетолог, сотув бўлими ходимлари ва молия директори худди маҳсулотлар ўз уйларига кетадигандек татиб кўриб, якуний хулоса беради.

Pure Milky – табиий сут маҳсулотлари, табиий ҳаётингиз учун. Бизни дўконлардан изланг.

Биз ижтимоий тармоқларда:

Instagram

Facebook

Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид