Бюджет кодексидаги айрим маблағларга харажатлар сметасини тузиш талаб қилинмаслиги белгиланяпти
Молия вазирининг “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Бюджет кодекси 112-моддаси олтинчи қисмида кўрсатилган қуйидаги маблағларга харажатлар сметаларини тузиш талаб қилинмайди:
а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижро этиш жараёнида бўшайдиган;
б) товар-моддий қимматликлар нормативдан ортиқ захиралари бўйича ҳисобга олинган;
в) адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан тўланиши назарда тутиладиган;
г) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчиларга қайтариш учун назарда тутиладиган;
д) давлат органлари ёки улар мансабдор шахслари қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарар ўрнини қоплаш учун назарда тутиладиган;
е) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун назарда тутиладиган, бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган ҳоллар бундан мустасно;
ж) бирйўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш учун назарда тутиладиган;
з) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларига компенсациялар тўлаш учун назарда тутиладиган;
и) транспортда имтиёзли юришни қоплаш учун назарда тутиладиган;
к) давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш учун мўлжалланган;
л) давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутиладиган;
м) сайлов ва референдумлар ўтказиш учун назарда тутиладиган;
н) бюджетлараро трансфертлар ажратиш учун назарда тутиладиган;
о) тижорат банклари ва бошқа молия институтлари устав капиталини шакллантириш ва кўпайтириш учун назарда тутиладиган;
п) резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ажратиш ва Молия вазирлиги кредит линияларини очиш учун назарда тутиладиган;
р) солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар ҳамда молия йили мобайнида амалга оширилиши назарда тутилган ва давлат бюджети харажатларини кўпайтиришни талаб қиладиган бошқа тадбирлар учун мўлжалланган;
с) давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиб бериладиган;
т) Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари захира жамғармаларини шакллантириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар.
Бунда, кўрсатилган маблағлар тегишли молия органлари шахсий ғазна ҳисобварақларида акс эттирилади (“м”, “с” ва “т” кичик бандларида келтирилган маблағлар бундан мустасно)”.
Мавзуга оид
18:28 / 01.11.2024
Дори-дармонга 15,5 триллион сўм — ўзбекистонликлар нималарга энг кўп харажат қилмоқда?
14:50 / 21.10.2024
2024 йилда РФ харажатлари 1,5 трлн рублга ошиши мумкин
15:09 / 04.03.2024
2024 йилда давлат бюджети харажатининг 50 фоиздан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилади
07:50 / 26.02.2024