Оролбўйида деярли 400та масала жойида ҳал этилди
Оммавий қабулда 586 нафар мурожаатчининг меҳнат ва бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кредит олиш, уй-жой таъмири билан боғлиқ масалалари кўриб чиқилди.
Нукус шаҳрида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Жўқорғи Кенгес раиси ва секторлар раҳбарларининг оммавий қабули бўлиб ўтди.
Унда мурожаатларнинг аксарияти меҳнат ва бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кредит олиш, уй-жой таъмири билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Оммавий қабулда 586 нафар мурожаатчининг 616та масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг 382таси жойида ҳал қилинди, қолган масалаларни ўрганиш ва ечим топиш бўйича аниқ муддат ҳамда масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.
Қорақалпоғистондаги секторлар раҳбарларининг бу каби очиқ жонли мулоқотлари Оролбўйининг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил қилинмоқда.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024