Эрмитаж раҳбарларидан бири истеъфога чиқди ва Россияни тарк этди
Дмитрий Озерков Эрмитажда 22 йил ишлаган. Ўзининг Instagram’ида «ҳозирги Россия Федерацияси билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» маълум қилди.
Эрмитажнинг замонавий санъат бўлими бошлиғи Дмитрий Озерков 22 йиллик фаолиятидан сўнг музейдан кетди ва Россияни тарк этди. Бу ҳақда Озерковнинг ўзи 2 октябр, якшанба куни Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
У Россия томонидан Украинага қарши уруш бошланганидан кейин истеъфога чиқишга қарор қилганини тушунтирди. «Якуний қарор музей директори Михаил Пиотровский билан суҳбатдан кейин қабул қилинди», дея аниқлик киритди Озерков. Унинг қўшимча қилишича, март ойининг бошидан бери Эрмитаж фаолиятида иштирок этмаган.
Дмитрий Озерков, шунингдек, «ҳозирги РФ билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлишни хоҳламаслигини» маълум қилди. «Россия Украинага ўз қўшинларини юборгач, Россияда мулоқот ва ҳурмат ҳеч нарсани англатмай қўйди, бу хабар ўрнини тарғибот эгаллади, унда Россия қуролли кучларининг тинч аҳолига қарши кўплаб жиноятлари ҳақида ҳеч нарса дейилмаяпти. Россия фуқароси сифатида буни шармандалик ва ўз айбим сифатида қабул қиламан ҳамда бу фикрга қўшиламан», деб ёзган Озерков. Унинг сўзларига кўра, «ҳозирги Россияда ва унинг учун нимадир қилишни тўхтатишга» қарор қилди.
Дмитрий Озерков ИТМО университетининг Art&Science магистрлик дастури раҳбари, «Цифергауз» галереяси куратори, Masters Digital рақамли платформаси куратори лавозимларини, шунингдек, Санкт-Петербург губернатори ҳузуридаги маданият ва санъат кенгашини тарк этганини таъкидлади.
«Септуагинтлар (Қадимги Аҳд матнларининг қадимги юнон тилига таржималари тўплами) муаллифлари томонидан қўлланилган Exodus («якун») юнонча сўзи бугунги вазиятдан чиқишнинг ягона йўлига айланган барчани табриклайман. Россия барчамизни, ўз маданияти учун фақат яхшиликни истаганларни сиқиб чиқарди», — дея қўшимча қилди Озерков.
Эрмитаж директори Михаил Пиотровский июнь ойида «Российская газета»га интервью берди. Унда у «бир томондан уруш қон ва қотиллик бўлса, иккинчи томондан - одамларнинг ўзини ўзи тасдиқлаши, миллатнинг ўзини ўзи тасдиқлаши» деган фикрни билдирган. «Бу жуда баланд овозда эшитилади, лекин мамлакатимизнинг тарихий миссиясини тушунамиз. Бизнинг давлат жаҳон тарихини ўзгартираётгани ва бунда сиз ҳам иштирок этаётганингиз ҳақидаги туйғу ҳозир муҳим», деди Пиотровский.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024