Яккасарой тумани ҳокимлигининг бош юрисконсульти ушланди
Тадбиркорнинг 1500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрисконсульт ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Яккасарой тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти Б.Н. “B.S.” МЧЖ томонидан очилган дўкон эгалик ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан судлар томонидан кўрилаётган апелляция ишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришни 1500 АҚШ долларига келишиб, шундан 500 АҚШ долларини ишни бошлаш баҳонасида қўлга киритиб, қолган 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:30 / 25.09.2024
Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди
13:38 / 07.06.2024
Шавкат Мирзиёев Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради
09:20 / 25.05.2024
Тошкентда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутахассисга жиноят иши очилди
10:11 / 14.05.2024